Франция чемпионатида янгилик жорий қилинади
June 9, 2018, 11:51 a.m. 3238

Франция профессионал лигаси янги мавсумдан бошлаб, Лига 1, Лига 2 ва Лига Кубоги ўйинларида тўртинчи алмаштириш жорий этилганини эълон қилди.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, 7 июнь куни мусобақалар регламентига қўшимча вақтларда тўртинчи алмаштиришни амалга ошириш ҳақидаги ўзгариш киритилган. 

Ўзгаришлар биринчи навбатда Лига Кубоги мусобақасида қўлланади. Шунингдек, Франция дивизиони юқори 2та лигаси мавсум охиридаги ўтиш ўйинларига жорий қилинади.