«Бавария» Левандовски ўрнига бошқа ҳужумчи топди
June 9, 2018, 4:45 p.m. 5991

«Бавария» клуби польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски билан хайрлашишга тайёр. 

Marca хабарига кўра, Германия чемпиони унинг ўрнини «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин билан тўлдирмоқчи.

Бундан ташқари, мюнхенликлар таркибни «Боруссия» Д ҳужумчиси Марко Ройс ва «Барселона» ҳимоячиси Люка Динь билан ҳам кучайтиришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Левандовски билан «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўтган мавсумда Роберт «Бавария» таркибида 48та ўйинда майдонга тушиб, 41та гол урган.