АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчилари - Кейн 10-ўринга чиқди
June 9, 2018, 10:26 p.m. 8685

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн клуб билан имзолаган шартномасини 2024 йилгача узайтирди. 

The Telegraph хабарига кўра, Англия терма жамоаси сардори ҳафтасига 200 минг фунт маош оладиган бўлди. Бу эса Лигадаги ўнинчи кўрсаткичдир.

Топ-10 АПЛда энг кўп маош олувчи футболчилар:

1. Алексис Санчес (Манчестер Юнайтед) — ҳафтасига £ 500 000 
2. Месут Ўзил (Арсенал) — £ 350 000 
3. Поль Погба (Манчестер Юнайтед) — £ 290 000 
4. Сергио Агуэро (Манчестер Сити) — £ 260 000 
5. Кевин Де Брюйне (Манчестер Сити) — £ 250 000 
6. Ромелу Лукаку (Манчестер Юнайтед) — £ 245 000 
7. Эден Азар (Челси) — £ 220 000 
8. Сеск Фабрегас (Челси) — £ 210 000 
9. Дэвид Де Хеа (Манчестер Юнайтед) — £ 205 000 
10. Ҳарри Кейн (Тоттенҳэм Ҳотспур) — £ 200 000