Александр Гейнрих Қозоғистон клубига бошлиқ бўлди
June 9, 2018, 9:31 p.m. 8000

Ўзбекистон терма жамоасининг 33 ёшли собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих «Оқтўбе» клуби бошлиғи қилиб тайинланди, деб хабар беради KazFootball.kz.

Шу йил фаолиятига якун ясаган Гейнрих клубда селекционер-мураббий бўлиб ишлаб келаётган эди. Энди у юқори лавозимга тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини 2001 йили «Дўстлик» клубида бошлаган. Кейинчалик, Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Локомотив», Москванинг ЦСКА ва «Торпедо», Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг Блювингс», БААнинг «Эмирейтс», Қозоғистониннг «Оқтўбе» ва «Ўрдабаси» клубларида тўп тепган.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 97та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урган.