Абрамович Британиянинг энг бой одамига «Челси»ни сотишдан бош тортди
June 9, 2018, 12:49 p.m. 6242

Россиялик тадбиркор ва Лондоннинг «Челси» клуби эгаси Роман Абрамович жамоани Буюк Британиядаги энг бой одам Жим Ратклиффга сотишдан бош тортди. 

Daily Mail маълумотига кўра, £21.05 млрд пулга эга бўлган Ратклифф россиялик тадбиркорга «Челси»ни сотиб олиш бўйича таклиф билан чиққан, бироқ дарҳол рад жавоби олган.

Британиялик тадбиркорга йўлланган жавобда айтилишича, £9.3 млрд фунтга эга бўлга Абрамович 15 йилдан бери ўзи эгалик қилиб келаётган клубни сотишдан манфаатдор эмас.

Қўшимча қилиб ўтиш жоизки, Ратклифф «Манчестер Юнайтед» ишқибози саналади, аммо, шу билан бирга, «Стэмфорд Бриж»га, стадион ўз уйи ёнида жойлашгани туфайли кўп ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg россиялик миллиардерлар янги рейтингини эълон қилганди.