ЖЧ-2018 расмий мадҳиясининг клипи тақдим қилинди
June 8, 2018, 7:05 p.m. 8908

Жаҳон чемпионати расмий мадҳияси Live It Up қўшиғига ишланган видеоклип тақдим қилинди.

Унда «Барселона» ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдиньо ҳам бор. Композицияни машҳур актёр Уилл Смит, америкалик қўшиқчи Ники Жем ва албаниялик хонанда Эра Истрефи куйлаган. Мусиқа америкалик Diplo томонидан басталанган.