«Вашингтон Кэпиталз» ўз тарихида илк маротаба Стэнли Кубогини қўлга киритди
June 8, 2018, 11:47 a.m. 1190

Шимолий Америкада энг нуфузли хоккей мусобақаси - Стэнли Кубоги ниҳоясига етди.

Финалда «Вашингтон Кэпиталз» ва «Вегас Голден Найтс» клублари беллашди. 

Ғолибни аниқлаш учун 5та ўйин ўтказилди. Уларнинг сўнггиси пойтахтликларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ғолиблар сафида голлардан бирини россиялик Александр Овечкин урди. Натижада, умумий 4:1 ҳисобида зафар қучган «Вашингтон» ўз тарихида илк маротаба Стэнли Кубогини қўлга киритди.

Қайд қилиш жоизки, «Вашингтон Кэпиталз» 1974 йили Миллий хоккей лигасига қўшилган ва фақат бир марта, 1998 йили финалда ўйнаган эди.

МХЛ
Стэнли Кубоги
Финал
Бешинчи ўйин
Вегас – Вашингтон – 3:4 (0:0, 3:2, 0:2)
8 июнь, «T-Mobile Arena» 
Голлар:
0:1 – 26 Врана (Кузнецов, Уилсон) 
1:1 – 29 Шмидт (Маршессо, Смит) 
1:2 – 30 Овечкин (Карлсон, Бэкстрем) 
2:2 – 32 Перрон (Миллер, Татар) 
3:2 – 39 Смит (Теодор, Так) 
3:3 – 49 Смит-Пелли (Орпик) 
3:4 – 52 Эллер (Бураковски, Коннолли) 
Умумий ҳисоб: 1:4