Ўртоқлик ўйини. Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонни йирик ҳисобда енгди
June 8, 2018, 6:14 a.m. 19082

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати арафасида бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашувлари доирасида Уругвайга қарши майдонга тушди. 

Монтевидеодаги «Сентенарио» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 32-дақиқасида де Арраскаэта ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Икиинчи бўлимнинг 9-дақиқасида Суарес пенальтини аниқ амалга оширди. Ўйиндаги сўнгги гол 73-дақиқада Хименес томонидан киритилди. 
 
Уругвай – Ўзбекистон 3:0
Голлар:
1:0 – 32 де Арраскаэта, 2:0 – 54, пенальти Суарес, 3:0 – 73 Хименес.
Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Макси Перейра (Лаксальт, 59), Годин, Нандес (Родригес, 46), Весино (Торрейра, 59), де Арраскаэта (Санчес, 65), Бентанкур, Суарес (Стуани, 83), Кавани (Макси Гомес, 76).
Ўзбекистон – Суюнов, Ашурматов, Муҳаммадиев (Отахонов, 58), Комилов, Ҳамробеков (Ғийосов, 73), Сиддиқов (Шихов, 81), Турғунбоев (Яхшибоев, 58), Машарипов, Ғаниев (Алибоев, 73), Азамов, Ўринбоев (Абдуҳолиқов, 46).
Огоҳлантиришлар: Машарипов (8), Ашурматов (57), Весино (57).
Четлатиш: Комилов (79).

Фото: Twitter/Uruguay
Фото: Twitter/Uruguay
Фото: Twitter/Uruguay
Фото: Twitter/Uruguay
Фото: Twitter/Uruguay
Фото: Twitter/Uruguay
Фото: Twitter/Uruguay