Роналду учун кутилмаган даъвогар пайдо бўлди
June 8, 2018, 9:23 p.m. 39593

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ювентус» футболчисига айланиши мумкин. Marca хабарига кўра, 33 ёшли ушбу португалиялик футболчи туринликлар клуби раҳбарияти билан ЕЧЛ чорак финали доирасидаги биринчи учрашувдан кейин гаплашган. Ўшанда Туринда кечган биринчи учрашув «Реал»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

ЕЧЛ финалидан кейин Роналду шу ёзда жамоани тарк этишига ишора қилганди. Унга шу вақтгача «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари даъвогар бўлаётганди.

Якунланган мавсумда Роналду барча турнирлар доирасида 55 учрашувда майдонга тушган ва 52 гол урган.