«Рома» Кристанте трансферини эълон қилди
June 8, 2018, 5:49 p.m. 1594

«Аталанта» яримҳимоячиси Брайан Кристанте фаолиятини «Рома»да давом эттиради.

Римликлар 23 ёшли футболчини 5 миллион еврога ижарага олишди. 2019 йил ёзида «Рома» уни 15 миллион евро тўлаб, тўлиқ сотиб олади.

Битим шартларига кўра, «Рома» тўловни тақсимлаб амалга ошириши, футболчининг ўзига эса бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Кристанте билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.