«Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади Хитойга йўл олди
June 8, 2018, 11:03 p.m. 10991

«Бенфика» қанот ҳужумчиси Талиска Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клубига ўтди.

TransferMarkt China хабарига кўра, футболчи Хитой чемпиони сафида бир йиллик ижарада ўйнайдиган бўлди.

Аввалги мавсумни Талиска Туркиянинг «Бешиктош» клубида ўтказган ва унинг трансферига «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари томонидан қизиқиш билдирилганди.