Узбек O'zbek
«Лион» Фекир «Ливерпуль»га ўтаётганини инкор қилди
Жума, 08 Июн
3608

«Лион» ўз ярим ҳимоячиси Набиль Фекир ёзги трансферлар чоғида «Ливерпуль»га ўтаётганини кескин рад этди. Аввалроқ ОАВда 24 ёшли ушбу футболчи мерсисайдликлар клубида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабар берилганди.

«Набиль Фекирнинг трансфери ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. «Лион» Фекир «Ливерпуль»га ўтаётгани ҳақидаги ишончсиз маълумотларни қатъиян рад этади», дейилган французлар клуби расмий твиттерида.

Якунланган мавсумда Фекир «Лион» Франция чемпионатида 30 ўйин ўтказган ва 18 гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз