Конте «Реал»га рад жавобини берди
June 8, 2018, 11:52 a.m. 6368

«Реал» раҳбарияти «Челси» устози Антонио Конте билан боғланиб, бош мураббийликни таклиф қилган эди.

Football Italia хабарига кўра, италиялик мутахассис таклифга рад жавобини берган. У «Челси» билан имзолаган ва 2019 йилгача мўлжалланган шартноманинг охирига қадар ишлаб бермоқчи эканини айтган.

Қайд қилиш жоизки, агар Конте муддатидан олдин истеъфога чиқарилса, «Челси» унга 10 миллион евро товон пули тўлашига тўғри келади.