Достонбек Ҳамдамов «Анжи» билан Премьер-лигага қайтади
June 8, 2018, 7:48 p.m. 3957

Россия Премьер-лигасининг янги мавсумида Пермнинг «Амкар» клуби ўрнини Махачқаланинг «Анжи» клуби эгаллайди, деб хабар беради Чемпионат.ру.

Ўтган мавсум якунига кўра, «Амкар» юқори лигадаги ўрнини сақлаб қолган, «Анжи» эса ўтиш турнирида «Енисей»га имкониятни бой бериб, қуйи лигага тушиб кетган эди.

Бироқ, «Амкар» клуби Россия футбол иттифоқига 2018/19 мавсумида иштирок этиш учун зарур бўлган молиявий кафолатларни ўз вақтида тақдим қилмаган. Энди клуб қуйи лигага тушиб кетади ва унинг ўрнини «Анжи» эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, махачқалаликлар шарафини ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов ҳам ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда у 4та ўйинда майдонга тушди.