Давиде Асторининг ўлимига аслида нима сабаб бўлгани айтилди
June 8, 2018, 5:04 p.m. 12172

ОАВ Италиянинг «Фиорентина» клуби ҳимоячиси Давиде Астори ўлимига нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Football Italia нашри маълумотига кўра, аутопсия натижалари ўрганилганидан сўнг шу нарса маълум бўлганки, ўлим ҳолатидан аввал Асторининг юраги жуда тез ура бошлаган. Аввалроқ, футболчи брадикардиядан - юрак ритмининг то бутунлай тўхташига қадар секинлашиши туфайли ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хулосага келинганди.

Агарда «Фиорентина» ҳимоячиси уйқудан турганида ва кимнидир ёрдамга чақира олганида, унда уни сақлаб қолиш мумкин эди.

«Фиорентина» раҳбарияти Асторининг хотирасига у ҳаракат қилган 13-рақамни умуман ҳеч кимга бермаслик ҳақида қарор қабул қилган.