Акинфенва Серхио Рамосга таҳдид қилди (видео)
June 8, 2018, 10:49 a.m. 16610

«Уиком Уондерерс» ҳужумчиси, дунёнинг энг катта гавдали ва оғир вазнли футболчиси Адебайо Акинфенва «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосга видеомурожаат йўллади.

«Чемпионлар Лигаси финали ўтиб кетди, мен таътилдан қайтдим. Серхио Рамос, сен нафақат дўстим Муҳаммад Салоҳга жароҳат етказибсан, балки Кариуснинг ҳам миясини чайқалтирибсан. Қулоқ сол, ука, мен ҳеч қачон сенга қарши тўп тепмайман, чунки Чемпионлар Лигасида иштирок этмайман, омадинг бор экан. Агар у ерда ўйнаганимда мана шундай бўлишини кўрардинг» - деди Акинфенва.