Ўзил жароҳат туфайли мундиал стартини ўтказиб юбориши мумкин
June 7, 2018, 9:41 a.m. 3474

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил 2018 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида 17 июнь куни Мексикага қарши кечадиган учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Sport Bild хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ ушбу футболчи бел қисмидаги жароҳатини янгилаб олганди. Шу жароҳати туфайли Ўзил Англия Премьер-лигасининг охирги турларида иштирок эта олмаганди.

Манба маълумотига кўра, 29 ёшли бу футболчи Австрияга қарши кечган учрашувда (1:2) жароҳатланган, у Германия термасининг кейинги 4 кундаги машғулотларида қатнашмади.

2018 йилги жаҳон чемпионати Россияда 14 июндан 15 июлгача ўтказилади. Гуруҳ босқичида Германия Жанубий Корея, Мексика ва Швеция термаларига қарши ўйнайди.