Ўзбекистон ФИФА рейтингида Қирғизистон ва Ливандан ҳам пастга тушди
June 7, 2018, 1:54 p.m. 10282

ФИФА терма жамоаларнинг июнь ойи рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 7 поғона пастлади ва 354 очко билан 95-ўринга тушиб кетди. ОФК миқёсида футболчиларимиз 13-ўринда бормоқда. Қизиғи шундаки, Қирғизистон (12-ўрин) ва Ливан (9-ўрин) каби терма жамоалар ҳам биздан олдинга ўтиб кетган. 

ОФК миқёсида рейтингни Австралия (718 очко) терма жамоаси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Эрон (708), Жанубий Корея (544) ва Япония (521) эгаллаб турибди. 

Дунё рейтингида пешқадамлар ўзгармади. Биринчи ўринда Германия (1558 очко), иккинчи ўринда Бразилия (1431), ундан кейин Бельгия (1298) бормоқда.