«Ювентус» Дуглас Костани тўлиқ сотиб олди
June 7, 2018, 10:51 p.m. 2553

«Ювентус» клуби «Бавария» яримҳимоячиси Дуглас Костани тўлиқ сотиб олганини эълон қилди.

Ўтган мавсумда футболчи туринликлар сафида ижара асосида тўп тепган эди. Энди у «Ювентус» билан 2022 йилгача мўлжалланган тўлақонли шартномани имзолади.

«Ювентус» бразилиялик 27 ёшли футболчи учун «Бавария»га 40 миллион евро тўлади.

Италия чемпионатининг ўтган мавсумида Дуглас Коста 31та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 12та голга ҳаммуаллифлик қилди.