Россия терма жамоаси таркиби Муҳаммад Салоҳдан ҳам арзон
June 7, 2018, 7:49 p.m. 8157

Россия терма жамоаси таркибининг умумий қиймати Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳникидан ҳам арзон, деб хабар беради Lenta.ru.

Transfermakt маълумотига кўра, жаҳон чемпионатида иштирок этадиган россиялик футболчиларнинг умумий нархи 137,83 миллион еврога тенг. Салоҳ эса 150 миллион евро туради.

«Ливерпуль» ҳужумчиси Миср терма жамоасининг энг қиммат футболчисидир. Россияликлар сафида трансфер нархи энг юқори бўлган футболчи - Александр Головин (18 миллион евро).

Ҳисоб-китобларга кўра, энг қиммат таркиб Франция терма жамоасиники экани маълум бўлди - 1,08 млрд евро. Испания терма жамоаси ундан сал орқада - 1,04 млрд евро. Бразилия терма жамоаси 950 миллион евро қийматли таркиб билан учинчи поғонадан жой олди.

Энг арзон қийматли таркибга эга терма жамоалар - Перу (37 млн евро), Саудия Арабистони (18,7 млн евро) ва Панама (9,43 млн евро).