«Реал» Роналду маоши бўйича бир қарорга келди
June 7, 2018, 5:31 p.m. 29242

«Реал» клуби ҳужумчи Криштиану Роналду маошини оширишга тайёр.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, мадридликлар 33 ёшли тўпурарга фақат 30 миллион евро таклиф қилишга рози. Бу эса Роналдуни умуман қониқтирмаяпти.

«Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби «Реал»дан йилига камида 40 миллион евро талаб қилмоқда. Ўз навбатида бу клуб раҳбариятига ёқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда футболчининг маоши 23 миллион еврога тенг.