«Реал» мураббийи ким бўлиши ошкор қилинди
June 7, 2018, 8:25 p.m. 44238

Испаниянинг «Мурсия» клуби президенти Виктор Гальвес «Реал» ёшлар жамоаси бош мураббийи Гути ҳақидаги фикрларини айтди.

«Гути билан гаплашдим, у билан пайшанба куни учрашишимиз лозим эди. Уни «Мурсия»га таклиф қилмоқчи эдим, аммо Зидан «Реал»ни тарк этди. Агар бир неча кун сабр қилганларида Гути бизники бўларди.
 
Энди Гути «Реал»нинг янги бош мураббийи бўлади ва «Мурсия»га келмайди. Эҳ, Зидан яна бир неча кун «Реал»да қолганида эди...» - деб Гальвес сўзларини келтирмоқда Marca.