Путин: Жаҳон чемпионатидан кейин стадионларни бозорга айлантирмаслик керак
June 7, 2018, 5:37 p.m. 4901

Россия президенти Владимир Путин футбол бўйича жаҳон чемпионатидан қоладиган мерос ҳақида гапирди.

«Биз қийин вазифани уддаладик. Биз жаҳон чемпионати инфратузилмаси учун катта пул сарфладик, бу ўзини оқлаши керак – оммавий ва болалар спортлари ривожланиши керак. Болалар ва ўсмирлар лигаларини тузиш, мусобақалар ташкиллаштириш керак. Стадион – шунчаки футбол майдони эмас, стадион ҳудудидан кўп мақсадларда фойдаланиш мумкин. У ерда савдо марказлари, ресторанлар, бошқа спорт турлари билан шуғулланиш учун майдонлар қилиш мумкин. Буларнинг барчаси регионлар раҳбарларига боғлиқ бўлади. Жаҳон чемпионати якунлангач, ташкилий қўмита бу мулкларни ҳудуд раҳбариятига топширади. Лекин бу стадионлар 1990-йилларда Москвада бўлгани каби бозорларга айланмаслиги керак. Бундай объектлардан ундай мақсадларда фойдаланилишига умуман йўл қўйиб бўлмайди.

РФС бу объектлардан ақл билан фойдаланишда фаол иштирок этиши керак. Бу орқали жамоаларнинг истиқболдаги имкониятларини ошириш мумкин, базаларда янги футболчилар етишиб чиқиши мумкин. Ҳозирда бизнинг терма жамоага ёрқин натижалар кўрсатмаяпти, аммо мамлакатда бу спорт мухлислари жуда кўп. Лондондаги Олимпиада арфасида дзюдо бўйича мураббий билан суҳбатимни яхши эслайман. Бизникилар Европа чемпионатида яхши иштирок этганди. Гамба айтгандики, асосий мақсад — Олимпиада. Ўшанда бизникилар дзюдо бўйича Япониядан ҳам яхшироқ иштирок этишганди. Умид қиламанки, футбол жамоамиз ҳам олдиндаги чемпионатда ўзининг энг яхши томонларини намойиш этади», — деди Путин «Россия президенти билан жонли мулоқот» вақтида.Путин: Жаҳон чемпионатидан кейин стадионларни бозорга айлантирмаслик керак

РФС бу объектлардан ақл билан фойдаланишда фаол иштирок этиши керак. Бу орқали жамоаларнинг истиқболдаги имкониятларини ошириш мумкин, базаларда янги футболчилар етишиб чиқиши мумкин. Ҳозирда бизнинг терма жамоага ёрқин натижалар кўрсатмаяпти, аммо мамлакатда бу спорт мухлислари жуда кўп. Лондондаги Олимпиада арфасида дзюдо бўйича мураббий билан суҳбатимни яхши эслайман. Бизникилар Европа чемпионатида яхши иштирок этганди. Гамба айтгандики, асосий мақсад — Олимпиада. Ўшанда бизникилар дзюдо бўйича Япониядан ҳам яхшироқ иштирок этишганди. Умид қиламанки, футбол жамоамиз ҳам олдиндаги чемпионатда ўзининг энг яхши томонларини намойиш этади», — деди Путин «Россия президенти билан жонли мулоқот» вақтида.