Найнгголан фаолиятини якунлаганидан кейинги режаларини айтди
June 7, 2018, 1:44 a.m. 3079

"Рома" ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан фаолиятини якунлаганидан кейинги режалари билан бўлишди. 

"Бельгия терма жамоасида жаҳон чемпионатига чақирилмаганим қаттиқ зарба бўлди, чунки мен 1та мундиални ўтказиб юбориб улгурганман. 

Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин, футбол оламига ҳеч қандай алоқам бўлишини истамайман. Бу ерда муросага борадиган одамлар ҳаддан зиёд кўп. Мен нима ўйласам ва ҳис қилсам, шуни гапиришга ўрганганман. Менинг муаммоим шунда, бироқ мен доим шунақа бўламан. Шунчаки, янги куним ҳаётимдаги энг яхшиси бўлади, деб кутиб яшайман. Мен профессионалман, кўп шуғулланаман. Шунингдек, фарзандларини мактабга олиб борадиган отаман", – деди Найнгголан.