Левандовски А Серияга кўчиб ўтишга тайёр
June 7, 2018, 11:39 p.m. 5519

«Бавария» клубининг етакчи ҳужумчиси Роберт Левандовски кучини Италия А Сериясида синаб кўришга қарши эмас.

Испания матбуоти хабарига кўра, 29 ёшли футболчи «Ювентус» клубига ўтишга розилик берган. 

Энди катта эҳтимол билан Германия ва Италия клублари футболчиларини алмашиши мумкин: Левандовски Туринга келса, Гонсало Игуаин Мюнхенга йўл олади.