Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади
June 7, 2018, 3:10 a.m. 2423

Италия А Серияси "Ювентус" ҳамда "Милан" ўртасида кечадиган 2018 йилги Италия Суперкубоги Саудия Арабистонинида ўтказилади. Бу борада А Серия вакиллари Саудия Арабистонининг Бош спорт бошқармаси (GSA) билан шартнома имзолади. 

Ушбу келишув борасида GSA раҳбари Турки бин Абдул Муҳсин ал-Шайх маълум қилди. 
Учрашув 2019 йилнинг январида ўтказилиши режалаштирилган. 

Италия Суперкубогининг бундан олдинги 9та баҳсидан 3таси мамлакатнинг ўзида бўлган. Қолган учрашувларнинг 3таси Пекинда, 2таси Доҳада ҳамда яна 1таси Шанхайда бўлиб ўтган. 

"Ювентус" ва "Милан" Суперкубокни 7 маротабадан ютишган ва улар бу борада рекордчи ҳисобланишади.