Тер Стеген жаҳон чемпионатида асосий дарвозабон бўлмаганидан афсусда
June 6, 2018, 12:27 p.m. 7714

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасининг иккинчи дарвозабони бўлишидан афсусда эканини айтди.

Аввалроқ, бош мураббий Йоахим Лёв бундестимнинг асосий посбони ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган Мануэль Нойер эканини эълон қилган эди.

«Бутун мавсум давомида юқори савияда ўйнасанг, воқеаларнинг бундай ривож олиши кишини хурсанд қилмайди. Аммо Нойерга қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан» - деб тер Стеген сўзларини келтирмоқда A Bola.