«ПСЖ» футболчиларини сотишга мажбур
June 6, 2018, 8:17 p.m. 14176

«ПСЖ» клуби ёзда бир қатор футболчиларни сотиб юбориши мумкин, деб ёзади Le Parisien.

Молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги туфайли, парижликларга УЕФА томонидан жазо чоралари хавф солмоқда. Шу туфайли, клуб Неймар, Каван ва Мбаппедан бошқа барча футболчилари бўйича таклифларни ўрганиб чиқмоқчи.

Агар яхши таклиф тушса, биринчи навбатда Адриан Рабьо ва Марко Верратти сотиб юборилади.

УЕФА «ПСЖ» клубини жазолаш бўйича қарорини келаси ҳафтада эълон қилади.