«Милан» Депай билан келишиб олди
June 6, 2018, 10:53 a.m. 2381

«Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай «Милан» клубига ўтишга яқин. 

Milannews хабарига кўра, голландиялик 24 ёшли футболчи «россонери» билан шахсий шартномани келишиб олган. «Милан» унга йилига 4,5 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Энди «россонери» раҳбарияти «Лион» билан унинг трансферини келишиб олиши керак. «Тўқувчилар» Депай учун 40 миллион евро сўрамоқда.