Йерро - «Реал»ни бошқаришга янги номзод
June 6, 2018, 1:12 p.m. 6587

«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро клуб бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин, деб хабар беради Todomercadoweb.

Айни пайтда Йерро Испания қироллиги футбол федерациясида спорт директори бўлиб ишлаяпти. Аммо, мутахассис «Реал»ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилган.

Аввалроқ Йерро «Реал»ни бошқарган Карло Анчелотти ёрдамчиси бўлиб ишлаган эди. Бундан ташқари, «Реал Овьедо» клубида бош мураббий бўлган.