Франциялик ёш футболчи «Ливерпуль» ва «Барселона» таклифини рад этди
June 6, 2018, 10:28 a.m. 6109

Франциялик 19 ёшли ярим ҳимоячи Уссам Ауар «Лион»да қолади.

Goal хабарига кўра, ушбу футболчи француз клуби билан 2023 йилгача амалда бўладиган янги шартнома тузади, бу шартномага кўра Ауарнинг маоши миқдори сезиларли даражада ошади.

Қайд этиш керакки, ушбу футболчи «Ливерпуль» ва «Барселона»дан таклифлар бўлишига қарамай, «Лион»да қолишга қарор қилди.

Якунланган мавсумдаги кўрсаткичларига кўра Ауар Европа Лигасининг энг яхши ёш футболчилари қаторига кирди. У Франция чемпионатида 32 ўйинда майдонга тушди ва 6 гол уриб, 6 голга узатма берган.