Черчесов Россия терма жамоасининг антирекордини ўрнатди
June 6, 2018, 12:08 a.m. 5888

Россия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Туркия (1:1) билан дуранг ўйнади ва ғалабасиз ўйинлари сонини 7тага етказди.

Натижада, бош мураббий Станислав Черчесов терма жамоа антирекордини янгилади. Унгача ҳеч ким бундай салбий натижани қайд этмаган эди.

Аввалги рекорд Анатолий Бишовец (1998 йили 6та мағлубият) ва Леонид Слуцкийга (2016 йили 2та дуранг ва 4та мағлубият) тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2017 йил октябрь ойидан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Шу пайтгача жамоа 3та дуранг ва 4та мағлубиятни қайд қилган.