«Бавария» Левандовскининг нархини эълон қилди
June 6, 2018, 6:08 p.m. 9508

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олиш истагида бўлган клубларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бунинг учун улар мюнхенликларга 200 млн евро тўлаши керак бўлади, дея хабар бермоқда Sport Bild.

Левандовскининг ўзи ҳам клубдан кетиш ва фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириш истаги борлиги ҳақида клуб президенти билан гаплашиб олган.

Манбанинг маълум қилишича, польшалик ҳужумчига «Реал» ҳамда «Челси» клубларидан қизиқишлар бор, аммо «Бавария» 200 млн евродан кам бўлган таклифларни ўйлаб ҳам кўрмоқчи эмас.