Усэйн Болт профессионал футболда дебют қилди
June 5, 2018, 9:31 p.m. 10049

Ямайкалик машҳур атлет Усэйн Болт Норвегиянинг «Стрёмсгодсет» клуби таркибида дебют ўйинини ўтказди.

31 ёшли собиқ спринтер Норвегия ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсининг 71-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва дарвоза томон битта зарба йўллади. Ўйин «Стрёмсгодсет»нинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Аввалроқ, Болт Дортмунднинг «Боруссия» ва Жанубий Африканинг «Мамелоди Сандаунз» клубларида машғулот ўтказиб, профессионал футболчилик фаолиятини бошлаш нияти борлигини айтган эди.