Тожикистонда 3 футболчи ҳакамларга ҳужум учун узоқ вақтга футболдан четлатилди
June 5, 2018, 12:08 p.m. 1561

Тожикистонда «Хулбук» клубининг бир нафар ва «Саройкамар» клубининг 2 нафар футболчиси «ҳакамлар бригадасига жисмоний тайзиқ ўтказилгани» учун 1 йилга дисквалификация қилинган. Бу ҳақда «Авеста» хабар бермоқда.

Тожикистон футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси ушбу футболчиларнинг ҳар бирига 1 минг 250 сомоний миқдорида жарима ҳам қўллаган.

Худди шу иш бўйича «Саройкамар»нинг бир футболчиси 10 учрашувга дисквалификация қилинган ва у ҳам 1 минг 250 сомоний жарима тўлайдиган бўлган.

«Равшан», «Хулбук» ва «Саройкамар» клублари бош мураббийларига 3 учрашувдан иборат дисквалификация қўлланган.