Мухлислар жаҳон чемпионатларининг энг яхши футболчисини танлашди
June 5, 2018, 12:59 a.m. 10988

Уругвай терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Альсидес Эдгардо Гижа бутун дунёдан мухлислар талқинига кўра жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда ФИФА маълум қилди. Таъкидланишича, энг яхши футболчи учун овоз беришда 578024 киши иштирок этган.

Фото: ФИФА

Гижа 1950 йилда Уругвай терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган. У “Маракана” стадионида ўтган финал учрашувида Бразилия дарвозасига иккинчи голни урган. Ўйин эса уругвайликлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланган. 

Шунингдек, Гижа Италия терма жамоаси сафида, Уругвайнинг “Пеньяроль” ва “Данубио” ҳамда Италиянинг “Рома” ва “Милан” клубларида тўп сурган.

Гижа 2018 йилда 88 ёшида вафот этган.