«Милан» Мората билан Фалькаога қизиқмоқда
June 5, 2018, 1:11 p.m. 2835

«Милан» раҳбарияти ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. 

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб эгалари ҳужумчилар Никола Калинич ва Андре Силванинг ўтган мавсумдаги ўйинидан норози бўлган.

Айни пайтда, «россонери» «Челси» ҳужумчиси Альваро Мората хизматига қизиқиш билдирмоқда. 

Агар 25 ёшли испанияликнинг трансфери амалга ошмаса, клуб эътиборини «Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькаога қаратади. «Милан» футболчининг трансферига Андре Силвани қўшиб бериши ҳам мумкин.