«Милан» етакчи ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
June 5, 2018, 9:27 p.m. 2194

«Милан» ҳимоячи Алессио Романьоли билан янги шартнома имзолади.

23 ёшли футболчи янги меҳнат битимига кўра, «россонери» таркибида 2022 йилгача тўп тепадиган бўлди.

Романьоли «Милан» клубига 2015 йили «Рома»дан ўтган эди. Аввалроқ, у билан «Ювентус» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.