Манба: Сане жамоадошлари туфайли жаҳон чемпионатидан қолиб кетган
June 5, 2018, 9:09 a.m. 12911

Германия ЖЧ-2018 учун эълон қилган якуний таркибида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Лерой Санега ўрин топилмади.

The Sun хабарига кўра, футболчини таркибдан тушириб қолдириш қарори Йоахим Лёв ва мураббийлар штабининг барча аъзолари томонидан қабул қилинган. Уларнинг фикрича, Сане кейинги вақтларда бор эътиборини терма жамоага қаратмаётганди, мураббийларнинг фикрича, бу терма жамоадаги бошқа футболчиларнинг норозиликларига сабаб бўлаётганди.

Йоахим Лёв Юлиан Брандт ва Лерой Санедан бирини танлаш керак бўлганида, «Байер» футболчисини мундиалга олиб кетишга қарор қилган.

Маълумот учун, Сане якунланган мавсумда АПЛнинг 32 ўйинида майдонга тушиб, 10 гол урди ва 15 голга узатма берди.