Достонбек Ҳамдамов жамоаси янги бош мураббийга эга бўлди
June 5, 2018, 10:36 a.m. 3680

Россиянинг «Анжи» клуби Магомед Адиев янги бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.

40 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди.

Адиев мураббийлик фаолиятини 2010 йилда «Нижний Новгород» клубида бошлаган. Кейинчалик, «Волга» НН, «Терек-2» ва Махачқаланинг «Легион Динамо» клубларида ишлаган. 2017/18 мавсумида «Ахмат» клуби мураббийлари штабига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, таркибида ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп тепаётган «Анжи» ўтган мавсумда Премьер-лигани тарк этган эди.