Жаҳон чемпионатлари билан боғлиқ қизиқ фактлар
June 4, 2018, 3:53 p.m. 7268
Фото: AP
  •  Бразилия барча финал босқичларида иштирок этган ягона терма жамоа ҳисобланади. Шунингдек, ушбу терма жамоа бош совринни энг кўп – 5 маротаба қўлга киритган.
  • Мексикали дарвозабон Антонио Карбаҳал 5 та мундиалда иштирок этган ягона футболчи. У 1950 – 1966 йилларда бўлиб ўтган барча мундиалларда қатнашишга муваффақ бўлган.
  • Бир турнирда энг кўп гол муаллифи франциялик ҳужумчи Жюсс Фонтендир. У 1958 йилдаги жаҳон чемпионатида 13 гол киритган.
  • Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ҳисоблар 9:0 ва 10:1. Биринчи ҳисоб икки марта қайд этилган: Венгрия – Жанубий Корея (1954) ва Югославия – Заир (1974) ўйинларида. 1982 йилги турнирда эса Венгрия Сальвадорни 10:1 енгган.
  • Инглиз футболчиси Жеффри Херст финал ўйинида хет трик қилган ягона футболчи саналади. У 1966 йилги финалда немислар дарвозасини уч бор аниқ нишонга олган.
  • Виторио Поццо ўз терма жамоасини чемпионлик шоҳсупасига 2 марта олиб келган ягона мураббий саналади. У Италия билан биргаликда 1934 ва 1938 йилларда чемпион бўлган. Германия терма жамоаси мураббийи Иоахим Лёвда бу натижани такрорлаш имкони бор.
  • Франц Беккенбауэр (Германия) ва Марио Загало (Бразилия) ҳам мураббий, ҳам тренер сифатида чемпионликка эришганлар.  Турнир фаворитларидан бири бўлмиш Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам футболчи сифатида жаҳон чемпиони бўлган.
  • Атиги 6 чемпионат майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган.
  • Бразилия (1958, 1962) ва Италия (1934, 1938) қаторасига икки марта чемпион бўлишни уддалашган. Германия бу йил уларнинг натижасини такрорлаши мумкин.
  • Фақат Испания ва Германия терма жамоасининг бир қатор футболчиларида икки карра чемпион бўлиш имконияти мавжуд. Ундан олдинги ЖЧ-2006 ғолиби италияликлар мундиалга ташриф буюришмайди.
  • Жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашган энг ёши катта футболчи колумбиялик дарвозабон Фарид Мондрагон ҳисобланади. У ЖЧ-2014 да Японияга қарши ўйинда майдонга тушганида 43 ёш-у 3 кунлик эди. У шу тариқа Роже Милланинг рекордини янгилади – 42 ёш, 39 кун.
  • Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол туркиялик ҳужумчи Ҳоқон Шукурга тегишли. У ЖЧ-2002 3-ўрин учун ўйиннинг 11-секундида жанубий кореялик дарвозабонни доғда қолдирган.
  • Италия терма жамоаси дарвозасини 1990 йилги мусобақада қўриқлаган Вальре Зенга “қуруқ серия” бўйича рекордчи саналади. У ўз дарвозаси дахлсизлигини 516 дақиқа сақлаб туришга муваффақ бўлган.
  • Яна бир қизиқ маълумот – Швейцария терма жамоаси посбони Паскал Цубербюлер 2006 йилги турнирда бирорта ҳам гол ўтказмаган. Аммо пенальтилар сериясида Украинадан мағлубият туфайли жамоа турнирни тарк этган.
  • Давоми – айнан Швейцария терма жамоаси ушбу қурқ серияни ЖЧ-2010 да ҳам давом эттирган ва умумий қурқу серияни 558 дақиқагача олиб чиқиб, рекордчи бўлиб туришибди.
  • Энг тез майдондан четлаштириш уругвайлик Хосе Батистага тегишли. Шотландияга қарши ўйиннинг 56-секундида у ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланган.
  • Энг тезкор “жокер” даниялик Эббе Санд саналади. У Нигерияга қарши (1998) ўйинда захирадан майдонга тушгач, 16 секундда гол уришни уддалаган.
  • Немис Хелмут Шен мураббий сифатида энг кўп ўйинда шогирдларини финал босқичларга бошлаб тушган. Унинг ҳисобида 25 ўйин бор (16 ғалаба)
  • Энг қупол чемпионат деб Германияда ўтган 2006 йилдагиси топилган. Ўшанда ҳакамлар ҳаммаси бўлиб 25 қизил ва 310 та сариқ карточкани чўнтакларидан чиқаришган. Энг қўпол ўйин ҳам ўша турнирга тегишли: Португалия – Голландия. Россиялик ҳакам Валентин Иванов 16 та сариқ карточка ва 4 қизил карточка кўрсатган.
  • Жаҳон чемпионатлари тарихида бир ўйинда энг кўп гол 1954 йили Австрия – Швейцария ўйинида киритилган. Ўйин 7:5 ҳисобида австрияликлар ғалабаси билан тугаган.
  • Жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашган илк Осиё жамоаси Ҳиндистондир (1938)
  • Конкакаф жамоалари ичида энг яхши натижа АҚШ га тегишли. Америкаликлар 1930 йилда ярим финалгача боришган. Мексика терма жамоаси эса икки марта ва ўтган жаҳон чемпионатида Коста Рика терма жамоалари чорак финал иштирокчиси бўлган.
  • Осиё терма жамоалари ичида Жанубий Корея энг яхши натижани қайд этган Корейслар ўз майдонларида бўлиб ўтган турнирда ярим финалгача етиб боришган.
  • Африканинг уч жамоаси (Камерун 1990, Сенегал 2002, Гана 2010) чорак финалгача етиб боришган. Камерун ва Сенегал рақибларга қўшимча вақтда бой берган бўлишса, Гана Уругвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган.
  • Европа жамоалари 11 маротаба жаҳон чемпиони бўлишган, Лотин Америкаси вакилларида бундай ғалабалар сони 9 та. Германия терма жамоаси энг кўп финал ўйинида қатнашган – 8 марта.
  • Италия терма жамоаси ҳам Германия (3), ҳам Бразилия (2) ни бир мартадан ортиқ мағлубиятга учратган ягона жамоа саналади. 
  • 1934 йилги чемпионатнинг ўзига хослиги шундаки, унда жорий чемпион, яъни аввалги турнир ғолиби қатнашмаган.
  • 2014 йилда Испания, 2010 йилда Италия, 2002 йилда Франция терма жамоаси турнирга жорий чемпион сифатида келиб, гуруҳ босқичидан тарк этишган. Бунақа ҳолат бошқа мундиалларда рўй бермаган.  
  • Нидерландия терма жамоаси уч маротаба ЖЧ финалида ўйнаб, бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган. Шунингдек, Венгрия ва Чехославакия терма жамоалари 2 мартадан финал ўйинини бой беришган. Финалда энг кўп мағлубиятга учраган жамоа Германиядир – 4 та.
  • Икки маротаба ЖЧ ғолиби пенальтилар сериясига кўра аниқланган. Ҳар икки сафар ҳам жамоалардан бири Италия бўлган. 1994 йилда улар Бразилияга имкониятни бой беришган бўлишса, 2006 йили Франциядан устун келишган.
  • Сўнгги уч жаҳон чемпионати финалида ғолибни аниқлаш учун асосий вақт етмаяпти. Германия ва Испания терма жамоалари ҳал қилувчи голни қўшимча таймларда киритишган.
  • 2010 йилда биринчи маротаба жаҳон чемпионати мезбони гуруҳдан чиқа олмаган.
  • Англия жаҳон чемпиони бўлган лекин ўз қитъасида чемпион бўла олмаган ягона терма жамоадир.
  • Олег Соленко (Россия) ЖЧ–94 гуруҳ босқичида Камерун терма жамоаси дарвозасига 5 та тўп киритган. Бу бир ўйинда бир футболчи томонидан киритилган энг кўп гол ҳисобланади.
  • Футбол қироли Пеле энг кўп – 3 маротаба жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган.
  • Энг кўп олтин медал эса бразилиялик бошқа бир шахс Марио Загалонинг уйида мавжуд – 4 та. У футболчи сифатида 1958, 1962 йилларда, бош мураббий сифатида 1970 йилда ва ёрдамчи мураббий сифатида 1994 йилда олтин медални қўлга киритган.
  • Украиналик дарвозабон Александр Шовковский пенальтилар сериясида бирорта ҳам гол ўтказмаган ягона дарвозабондир. ЖЧ-2006 1/8 финалида Украина Швейцарияни пенальтилар сериясида 3:0 ҳисобида мағлуб этган.    
  • 1930 йилда жаҳон чемпиони учун ишлаб чиқарилган кубок уч марта чемпионликни қўлга киритган жамоа бутунлай сақлаш учун берилиши кўзда тутилганди. Илк бор бундай бахт шарафига Бразилия терма жамоаси 1970 йилда мушарраф бўлди. Қизиғи, ушбу кубок Бразилия федерациясига топширилгач, 1983 йилда номаълум шасхлар томонидан ўғирлаб кетилган ва ҳалигача топилмаган.
  • Фақат 1950 йилда алоҳида финал учрашуви ташкил қилинмаган. Сўнгги босқич учун ташкил қилинган ва охирги турда чемпионлик учун имкониятни сақлаб қолган Бразилия ва Уругвай ўйини норасмий финал мақомини олган. Шуни таъкидлаш керакки, ўша ўйинда Уругвай терма жамоасини дуранг ҳам қониқтирарди ва агар ўйин шундай якунланганда ҳам, очколар бўйича Уругвай чемпионга айланарди.
  • 1930 йилда учинчи ўрин учун баҳс ўтказилмаган. Югославия ва АҚШ терма жамоалари ярим финалда бир хил 1:6 ҳисобида рақибларга бой беришганди. Турнирдаги умумий кўрсаткичлар бўйича АҚШга учинчи ўрин берилган.  

Қаҳрамон Асланов тайёрлади