«Локомотив» Фарфан билан янги шартнома имзолади
June 4, 2018, 11:39 p.m. 1786

Москванинг «Локомотив» клуби ҳужумчи Жефферсон Фарфан билан янги шартнома имзолади.

Перулик футболчи яна бир мавсум давомида темирйўлчилар таркибида тўп тепадиган бўлди.

Ўтган мавсумда Фарфан «Локомотив» таркибида 32та ўйин ўтказиб, 14та гол урган ва энг яхши тўпурар бўлиб, жамоасининг чемпионлик унвонига катта ҳисса қўшган эди.