Лерой Сане Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун якуний қайдномасига киритилмади
June 4, 2018, 3:23 p.m. 11546

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ўз жамоасининг ЖЧ-2018 учун якуний таркибини эълон қилди.

Кенгайтирилган таркибдан дарвозабон Берндт Лено, ҳимоячи Жонатан Та, шунингдек, ҳужумчилар Лерой Сане ва Нильс Петерсен тушириб қолдирилган.

Мануэль Нойер жамоа сардори этиб белгиланди.

Дарвозабонлар: Мануэль Нойер («Бавария»), Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Кевин Трапп («ПСЖ»);

Ҳимоячилар: Жером Боатенг, Матс Ҳуммельс, Никлас Зюле, Йозуа Киммих (барчаси – «Бавария»), Маттиас Гинтер («Боруссия» Мёнхенгладбах), Йонас Ҳектор («Кёльн»), Марвин Платтенҳардт («Ҳерта»), Антонио Рюдигер («Челси»);

Яримҳмоячилар: Юлиан Брандт («Байер»), Юлиан Дракслер («ПСЖ»), Илкай Гундўған («Манчестер Сити»), Сами Хедира («Ювентус»), Тони Кроос («Реал»), Леон Горетцка, Себастьян Руди (иккиси – «Бавария»), Месут Ўзил («Арсенал»);

Ҳужумчилар: Марио Гомес («Штутгарт»), Марко Ройс («Боруссия» Дортмунд), Томас Мюллер («Бавария»), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»).

ЖЧ-2018 да Германия терма жамоаси Мексика, Швеция ва Жанубий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Қизиғи, Лерой Сане ўтган мавсумда “Манчестер Сити” таркибида 33 голда иштирок этган. У 14 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилиб, яна 19 маротаба шерикларига голли пасни амалга оширган. Кучли бешликда тўп сурадиган бирор немис футболчиси ундан яхшироқ кўрсаткич қайд этмаган эди.