Мидо 37 килога озиб, Миср терма жамоасига ўз хизматини таклиф қилди
June 3, 2018, 4:07 p.m. 6472

Миср терма жамаосининг собиқ футболчиси Мидо 37 килограммга озганини эълон қилди. 35 ёшли собиқ футболчининг сўзларига кўра, у яна 15 килоча вазн ташлаб, оптимал формага кирмоқчи.

Мидо ҳазиллашиб Миср терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Куперга ЖЧ-2018 арафасида ўз хизматларини таклиф этган.

«Жаноб Купер, биламан, сиз қарши ҳужумларда гол ура оладиган яхши ҳужумчига жуда катта эҳтиёж сезмоқдасиз. Мен терма жамоада тўп сурганимда ҳар икки ўйиннинг бирида гол урардим, шу сабабли мен гуруҳ босқичининг ҳар учала ўйинида ҳам гол уришга кафолат бераман», — дея Мидонинг ҳазилидан иқтибос келтиради AS.

ЖЧ-2018 да Миср терма жамоаси «А» гуруҳида мезбон Россия, шунингдек, Уругвай ва Саудия Арабистонли терма жамоаларига қарши майдонга тушади.