Мануэль Нойер сўнгги 8 ойда илк маротаба майдонга тушади
June 2, 2018, 9:52 p.m. 3085

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер сўнгги 8 ойда илк маротаба майдонга тушади.

Футболчи оғир жароҳатидан тўлиқ тикланиб олди ва бугун, 2 июнь куни ўтказиладиган Австрия терма жамоасига қарши ўйинда асосий таркибга киритилди.

Нойер 2017 йил сентябрь ойида товон суягини синдириб олганидан сўнг, узоқ вақт даволаниб, мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган эди. Шундай бўлишига қарамай, терма жамоа мураббийлар штаби унга тўлиқ ишонч билдириб, ЖЧ-2018 қайдномасига киритишди.