Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Россия клубида иш бошлади
June 1, 2018, 7:06 p.m. 4744

Калининграднинг «Балтика» клуби Валерий Непомняшчий бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди. 

Россия чемпионати 1-лигасида (ФМЛ) иштирок этувчи жамоа 74 ёшли мутахассис билан 1 йиллик шартнома имзолади. 

Непомняшчийнинг сўнгги иш жойи «Томь» клуби бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Валерий Непомняшчий 2006 йили Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритган эди.