«Бавария» етакчилари клубни тарк этиши мумкин
June 1, 2018, 12:22 p.m. 6473

«Бавария» раҳбарияти ёзда асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси - Видаль, Бернат, Алькантара ва Боатенг билан хайрлашишга тайёр, деб хабар беради Sport Bild.

Артуро Видаль ва Хуан Бернат жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабабли, клубдаги ҳолатидан норози. Уларнинг шартномаси келаси йили ўз ниҳоясига етади. 27 ёшли Тьяго Алькантара ҳам «Бавария» уни етарлича қадрламаётганидан нолимоқда. Ҳимоячи Жером Боатенг эса жаҳон чемпионатидан сўнг, клубни тарк этмоқчи. Унинг ўрнини «Ҳоффенҳайм» футболчиси Кевин Фогт эгаллаши мумкин.

«Бавария» раҳбарияти бу футболчиларни қўйиб юбориб, таркибни кескин ёшартиришга бел боғлаган.