Японияда Торреснинг янги клуби ошкор қилиб қўйилди
May 30, 2018, 6:17 p.m. 5449

Япония профессионал лигаси сайти «Саган Тосу» клубининг испаниялик ҳужумчи Фернандо Торрес билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бироқ, кейинчалик хабар ўчириб юборилди ва лига хатолик учун узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, Торрес яқинда «Атлетико»ни эркин агент мақомида тарк этган эди.

Аввалроқ, «Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста Япониянинг «Виссел Кобе» клуби билан шартнома имзолаган эди.