Левандовскининг агенти баёнот берди
May 30, 2018, 5:58 p.m. 6634

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг агенти Пини Захави футболчининг бошқа клубга кетмоқчи эканини тасдиқлади.

«Роберт фаолиятида ўзгариш қилиш кераклигини ва янги чорлов зарурлигини ҳис қилмоқда. «Бавария» раҳбарияти буни билади. Унинг мақсади пул ёки конкрет бир клубга ўтиш эмас. Деярли ҳар бир топ-клуб дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ўз сафида кўришга тайёр. Айни пайтда у билан «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқмоқда » - деб Захави сўзларини келтирмоқда 101 Great Goals.

Германия чемпионатининг ўтган мавсумида Левандовски 30та ўйинда 29та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритган эди.