«МЮ» биринчи трансферни ҳал қилди
May 26, 2018, 8:54 p.m. 8122

Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Марко Матераццининг акаси ва адвокати ҳисобланмиш футбол агенти Маттео Матерацци маълум қилдики, сербиялик ҳавбек Сергей Милинкович-Савичнинг «Лацио»дан «Манчестер Юнайтед»га трансфери амалда ҳал бўлган.

«Менимча «Лацио» Милинкович-Савични «Манчестер Юнайтед»га катта пулга сотди. Энди «қизил иблислар» Поль Погбани сотишни режалаштиришмоқда, бу орқали Савич учун таркибдан жой бўшайди», – дея Матераццининг сўзларини келтирган Calciomercato.com.

Италия А Сериясининг якунланган мавсумида ушбу 23 ёшли футболчи 35 ўйинда майдонга тушди (33таси – бошланғич таркиб), 12 гол уриб, 3 голга узатма берди.